Press "Enter" to skip to content

Президент эътибори минглаб оилаларга қувонч улашмоқда

Last updated on 27.01.2022

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 декабрда қабул қилинган “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимиздаги 44 мингдан ортиқ оилага Янги йил байрами арафасида 800 000 сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам тарқатилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга меҳр кўрсатиш, ёрдам қўлини чўзишдек хайрли ишларнинг кўлами кенгайиб бораётганлиги юртимизда инсон қадри улуғлигидан далолатдир. Айниқса, байрамларда одамларнинг бир-биридан хабар олиши, эҳтиёжмандларга мурувват кўрсатиши анъанага айланган. Давлатимиз раҳбарининг Янги йил байрами олдидан қабул қилинган қарори минглаб оилаларга қувонч ва умид олиб кирмоқда. Вилоятдаги “Темир дафтар” рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 44 минг 180 нафар оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошлоқ туманида айни кунларда ажратилган пулларни манзилли етказиш ишлари амалга оширилмоқда. Оғир шароитга тушиб қолган, кам таъминланган оилалар учун Президентимиз томонидан кўрсатилган юксак даражадаги бу эътибор айни муддао бўлди.
Туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев ўз сектори ҳудудидаги “Найман” ма-ҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, кам таъминланган оилаларга бир марталик ёрдам пули ва Президентимиз табригини топширди. Янги йилда эзгу тилакларини билдирди.
Барнохон Мамадалиева Эзгулик кўчаси 18-уйда истиқомат қилади. 2016 йилда турмуш ўртоғи касалликдан вафот этган, икки фарзандни ёлғиз тарбия қилмоқда. Байрам арафасидаги йўқлов уни беҳад мамнун этди.
— Юртимиз тинч бўлсин, Президентимизнинг умрлари узоқ бўлсин, — дейди у кўз ёшларини яшира олмай. — Биз каби оилаларга кўрсатилаётган эътибордан бошимиз кўкка етди. Барчаларингизга раҳмат.
Сурмахон Пирматова “Темир даф-тар”га киритилган. Ёлғиз яшаётган бу аёл доимо сектор раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини эътиборида. Давлатимиз раҳбарининг совғасини олган Сурмахон опа ҳам юртимизга тинч-лик-омонлик тилаб, дуолар қилди.
Мазкур туманда 438 нафар “Темир дафтар”да турган ҳамда 1 минг 359 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилмоқда.

Ўз мухбиримиз.

Муқимжон Қодиров
олган сурат.

Ulashing: