Соғлом ҳаёт НУРОНИЙЛАРНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛИ – ҚИРҒИЗИСТОН

Соғлом ҳаёт НУРОНИЙЛАРНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛИ – ҚИРҒИЗИСТОН

Маълумки, шу йилнинг 31 март куни вилоятимизнинг 30 нафар велоспортчи нуроний отахонлари Самарқанд вилоятига веломарафон уюштирганди. Бугун улар Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида кутиб олинди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов нуронийлардан ўрнак олишимиз кераклигини таъкидлаб, уларни табриклади.


Болалигимдан велосипед менинг ҳамроҳим, – дейди Марғилон шаҳрилик 69 ёшли Мухторжон ота Ғозиев. – Ҳаракатда бўлган инсон доим соғлом бўлади. Икки марта Тошкенга велосипедда бориб қайтганман. Бу сафар шижоатли тенгдошларим билан биргаликда 600 километрлик масофани велосипедда босиб ўтдик. Самарқанддаги диққатга сазовар жойларни кўриб, буюк боболаримиздан қолган ёдгорликларни зиёрат қилиб қайтдик. Йўл-йўлакай бизга маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг олқишлари бизга янада куч-қувват берди. Бундан кейинги мақсадимиз Қирғизистоннинг Ўш вилоятига ташриф буюриш.
“Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ташкилланган дўстлик марафони иштирокчиларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Фотима МАҲМУДОВА,
ФарДУ талабаси
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар.