Баҳорнинг бир куни йилга татийди Мавсум қизғин паллага кирди

Баҳорнинг бир куни йилга татийди Мавсум қизғин паллага кирди

“Fergana Oseana Textile” пахта-тўқимачилик кластерида чигит экиш жадаллик билан олиб бориляпти
Фарғона туманидаги Янгиобод ҳудудида бу муҳим тадбир уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Айни кунга қадар 300 гектардан ортиқ майдонга чигит экилди.
— 3 минг 749 гектар ерга чигит
қадалади, — дейди пахта-тўқима-чилик кластери бош агрономи Хуршидбек Турсунбеков. — Бу ишга 4 та уялаб, 40 дан ортиқ плёнка остига чигит экиш техникалари жалб этилган. 2890 гектар ерда плёнка остида ҳосил етиштирилади. Сув етиб бориши қийин бўлган 470 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўлга қўйилади.

Матн ва сурат муаллифи Шерзод Қорабоев.