“Ўзстандарт” агентлиги: МАҲСУЛОТИНГИЗНИНГ СЕРТИФИКАТИ БОРМИ?

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бўлими мутахассислари томонидан маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шу йилнинг ўтган даврида вилоятдаги 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Саксонта корхона ишлаб чиқараётган маҳсулоти учун халқаро стандартларга мос сертификатлар билан таъминланди. Олтита корхонага маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Бундан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишига кўмаклашишдан иборат. Маҳсулотни хорижга жўнатиш жараёнида экспорт қилинаётган давлатнинг маҳсулотни тамғаланиши ва ёрлиқланишига бўлган талабларини ўрганиб, тадбиркорга тўлиқ тушунтиришга қаратилган.

Суҳбатжон НИЁЗОВ,
“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги департаментнинг Фарғона вилояти бўлими бош мутахассиси.