ТАШАББУС – МАҲАЛЛАДОШЛАРДАН ЧИҚДИ

ТАШАББУС – МАҲАЛЛАДОШЛАРДАН ЧИҚДИ

Данғара туманининг “Пиш-қарон” МФЙ учун замонавий бино фойдаланишга топширилди.
Маҳалла тадбиркорлари ҳомийлигида қуриб битказилган бинода “Аёллар маслаҳат маркази”, кутубхона, фитнес клуб жойлашган.
— Ҳудуддаги 840 та оилада 3701 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди “Пишқарон” МФЙ раиси Манзура Солиева. – Маҳалла аҳли тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва қандолатчилик билан шуғулланади.
Маҳаллада томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳам яхши тажриба тўпланган. Шу йилнинг ўзида хонадонларда 25 та замонавий иссиқхона ташкил этилиб, айни кунларда аччиқ қалампир, помидор, бодринг ички бозорга етказиб берилмоқда.
Б. МАДИЁРОВ.
Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.