Саводхонлик байрами

Саводхонлик байрами

Фарғона туманидаги 53-ўрта таълим мактаби 1-“А” синф ўқувчилари саводхонлик байрамини нишонладилар. Мусиқа садолари, ота-оналар ва устозлар олқишлари остида саҳнага миллий либослардаги жажжи ўқувчилар кириб келишди. Улар икки чорак мобайнида олган билимларини бийрон тилларида ифода этдилар. “Алифбе”даги ҳарфларга, сон ва тиниш белгиларига ҳикматли сўзлар орқали таъриф беришди.

Тадбирда Дилхушбек Фозилов, Хонзодабегим Турсуналиева, Озодбек Ўктамов, Шодиёр Бахтиёров сингари ўқувчилар бахтиёр болалик, она Ватанни мадҳ этган шеърларни ёд олишди, қувноқ қўшиқ, рақслар ижро этилди. Ота-оналар мактаб маъмурияти, бошланғич синф ўқитувчиси Муниса Ҳайдаровага миннатдорчиликларини билдиришди.
Диёра ФОЗИЛОВА.