Ижодий кеча

Ижодий кеча

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Бувайдада китобхонлик ойлиги” ўтказилиб, раҳбар ва ходимлар Навоий, Бобур ғазаллари, рубоийларидан ёд олдилар. “Навоийни қай даражада биласиз?” мавзусида аҳоли иштирокида суҳбатлар ўтказилди.
Китобхонлик ойлиги доирасида тумандаги 44-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Асронованинг ижодий кечаси ўтказилди. Унда адибанинг “Ота уйим оқшомлари”, “Осмонини топган қуш”, “Остонангда турибман, дунё” номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. 16-умумий ўрта таълим мактабидаги ана шундай адабий тадбир Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бир неча шеърий китоблар, “Самарбону” номли достон, фантастик хикоялардан ташкил топган “Тунги шарпалар” асари муаллифи Каримабегим Ашурова иштирокида ташкилланди.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар тумандаги ҳар бир таълим муассасасида ўтказилиб, китобхонлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
Б. АБДУРАЗЗОҚОВА,
Бувайда тумани Ахборот-кутубхона маркази раҳбари.