МАРДОНА – танлов ғолиби

МАРДОНА – танлов ғолиби

Мардонахон Расулова фарғоналик истеъдодли ёшлардан бири. У Риштон туманидаги 34-умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олмоқда.
2021 йил 5-9 февраль кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтган “Санъат сайёраси” халқаро ижодий танловида онлайн тарзда иштирок этиб, тенгқурлари орасида халқ чолғулари йўналишида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
— Танловдан олган таассуротларим жуда ажойиб. Беллашувда ўзимга бўлган ишончим ортди. Мени доимо қўллаб-қувватлаб келаётган ота-онамга ва устозим Меҳрихон опага раҳмат айтаман, — дейди Мардонахон Расулова.
У яқинда ўтказилган Муҳиддин Қори-Ёқубов номидаги республика кўрик-танловининг ви-лоят босқичида фаол иштирок этиб, олий даражадаги диплом билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.