ISMA талабалари Бухорода

ISMA талабалари Бухорода

Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактаби Фарғона шаҳридаги филиали талабалари Бухоро бўйлаб саёҳат қилишди.
Халқаро олийгоҳнинг юртимиз учун туризм ва туризм бошқаруви йўналишларида замонавий мутахассислар тайёрлаб бериш мақсадидан келиб чиқиб, мазкур саёҳат амалий аҳамият касб этди.
Наврўз байрами муносабати билан белгиланган дам олиш кунларида кўҳна шаҳарнинг 20 тадан ортиқ муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларида бўлган ёшлар ички туризмнинг ўзига хос жиҳатларига гувоҳ бўлишди.
Етти пир — Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хўжа Ориф ар-Ревгарий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитоний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Мир Кулол, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳлари, Ситораи Моҳи-хоса, Исмоил Сомоний мақбараси, Арк қўрғони, Масжиди Калон, Мир Араб мадрасаси, Минораи Калон каби тарихий обидаларга бориб, уларнинг тарихи, бугунги кундаги қадр-қиммати ҳақидаги маълумотлар билан танишишди.
Саёҳат давомида талабалар Бухоронинг 2021 йилги туризм мавсуми бошланишига бағишланган фестивалда иштирок этдилар.
Хушнуддин АБДУРАҲМОНОВ,
филиалнинг
жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи.