Ёш мутахассисларнинг хоразмга саёҳати

Ёш мутахассисларнинг хоразмга саёҳати

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури асосида ёшларни тарихий қадамжолар, зиёратгоҳ ва обидалар билан яқиндан таништириш мақсадида Фарғона вилоятидаги йирик корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб келаётган 54 нафар ёш мутахассиснинг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди.
— Тарихий обидалар юрти — Хоразм вилоятига саёҳат давомида кўҳна Хива, вилоят маркази – Урганч шаҳридан олган таассуротлар бисёр, — дейди “Фарғонаазот” АЖ мутахассиси Умиджон Мўйдинов. — Айниқса, Хоразмнинг ўзига хос шеваси, ёқимли лаҳжада сўзлагувчи мезбонларнинг хушмуомалалиги шу юртга бўлган меҳрингизни янада оширади.
Ш. ТЎХТАМАТОВ.