Оилавий корхона маҳсулотлари

Оилавий корхона маҳсулотлари

“Сардор Тянь-Шань” оилавий корхонаси раҳбари Муҳаммаднўъмон Мирзажонов 2014 йили макарон ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхона очишга қарор қилди. Она ўғилларини қўллаб-қувватлади.
Дастлаб 4 хил макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Маҳсулот 5-10 кг ўрнига 300 граммли целлофан идишларга жойланди. Ишлар юришиб кетди. Янги иш ўринлари ташкил этилди.
Ҳозир корхонада оила аъзоларидан ташқари 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Кунига 11 турдаги 2 тонна макарон савдо дўконларига етказиб бериляпти.
Яқинда “Ҳамкорбанк” АТБ дан 25 минг доллар миқдорида кредит олинди. Хитойдан замонавий технологиялар келтирилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлашда ишлатиладиган қутилар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Яна 15 та иш ўрни яратилди.
Ф. АБДУНАЗАРОВ,
Қува тумани.