Боғларда меҳнат шукуҳи

Боғларда меҳнат шукуҳи

Халқимизнинг ризқу рўзи, тўкин дастурхони, аввало, далаларимизда заҳматкаш деҳқонлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар ва нозу неъматлар билан ўлчанади.

Олтиариқ тумани, “Тошобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ҳокимжон ҳожи” фермер хўжалигига қарашли боғларда бугун иш қизғин. Боғбонлар баҳорги агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш ҳаракатида.
— Баҳор об-ҳавосининг инжиқлигига ўрганиб қолганмиз, — дейди Рустамжон Қўчқоров. — Қишнинг қировли кунларида ҳам тиним билмай қилинган меҳнат ёзда ўз самарасини беради. Бир гектар шафтолизордан ўтган йили 3 тоннадан ортиқ ҳосил олганмиз. Бу йил ҳам мўл ҳосилни кўзлаганмиз. Халқимиз дастурхонига сархил меваларни етказиб беришдан мамнунмиз.
Ш.ҚОРАБОЕВ.