ЧЕМПИОНАТДА ФАХРЛИ ЎРИН

ЧЕМПИОНАТДА ФАХРЛИ ЎРИН

Тошкентда каратэ WKF спорт тури бўйича 8-13 ёшгача бўлган болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 800 нафардан зиёд ёш каратэчилар баҳс олиб борди.
Чемпионатда вилоятимиз вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Марғилондаги 16-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Марзияхон Абдурашидова 10-11 ёшли қизлар ўртасида (35 кг.) 3-ўринни, Қиргулидаги 24-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Муҳаммаддиёр Юсуфаҳмедов 8-9 ёшли ўғил болалар ўртасида (35 кг.) 2-ўринни эгаллади.
А. Ваҳобова,
ФарДУ талабаси.