ФУТБОЛ МАЙДОНИДА –БАНК ХОДИМЛАРИ

ФУТБОЛ МАЙДОНИДА –БАНК ХОДИМЛАРИ

Шу йилнинг 6-7 март кунлари Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси АТБ “Халқ банки” ташаббуси билан мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

“Халқ банки” бошқаруви раиси Кубоги – 2021”

мусобақаси ғолиблиги учун банкнинг марказий аппарати ҳамда

вилоят филиалларининг 16 та жамоаси ўзаро баҳс олиб борди.

Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида жойлашган мини футбол стадионларида бўлиб ўтган ўйинлар ҳаяжонли дақиқалар, кескин курашларга бой тарзда ўтди. Мусобақа жараёнида банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишлари яхши йўлга қўйилгани мухлисларни беҳад мамнун этди.

АТБ “Халқ банки”нинг Тошкент шаҳар филиали жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Фарғона вилояти филиали жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. Хоразм филиали жамоаси шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллади.

Ғолибларни АТБ “Халқ банки” бошқаруви раиси ўринбосари Д. Акрамов ҳамда Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Т. Қундузов қутлади.

Мусобақа ғолибига кўчма кубок тантанали равишда топширилди. Шунингдек, футбол турнирининг фаол иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратларни

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.