ЯНА АДАШДИ…

ЯНА АДАШДИ…

Гиёҳвандликка қарши кураш бўйича бир неча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганига қарамасдан бу иллат камаймаяпти. Йўлдан адашганларни охири темир панжарага етакламоқда.

Шундай адашган инсонлардан бири Саид (исми ўзгартирилган) ЖИБ Қўқон шаҳар суди томонидан Ўзбе-кистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.  Саид муқаддам амнистия актига асосан 2003 йилда ҳам жазодан озод қилинган.  Афсуски, у қилган ишларидан хулоса чиқармади.

Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар жараёнида Саиднинг яшаш хонадонида 77 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Унга нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” (ўтказиш мақсадини кўзламай кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш) ва “б” (так-роран) бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, айбига яраша жазоланди.

Гиёҳвандлик — инсон маънавиятига зид бўлган, унинг ижтимоий-руҳий ҳолатини буткул издан чиқарадиган ғоят хатарли иллат, бедаво хасталик.

 

И. Акбаров,

Фарғона транспорт

прокурори,

адлия маслаҳатчиси.