РИШТОНЛИК ЁШЛАР ЯПОНИЯЧДА ЎҚИШ УЧУН ГРАНТГА ЭГА БЎЛИШДИ

РИШТОНЛИК ЁШЛАР  ЯПОНИЯЧДА ЎҚИШ УЧУН ГРАНТГА ЭГА БЎЛИШДИ

Риштон — Япония маданий иқтисодий алоқалар марказида Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Тамати ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевлар иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Унда Риштон — Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази директори Ғанишер Назиров,  ўқишга қабул қилинган ёшлар ҳам қатнашишди.

Конференцияда сўзга чиққан Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Тамати ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканлигини баён этди.

— Риштон тумани билан дўстлик ришталарини боғлаганимиздан беҳад хурсандмиз, — дейди у. — Майдзуру шаҳридаги энг нуфузли таълим даргоҳида ўқишга йўлланма олган йигитларимизни чин юракдан табрик-лайман.

Риштон туманидаги Риштон — Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази “Норрико Гаккию” тўгарак сифатида фаолият юритаётган бўлиб, 1998 йилдан то бугунги кунга қадар 3000 нафарга яқин ёшларга япониялик кўнгилли ўқитувчилар томонидан беминнат япон тили ва маданиятини ўргатиб келмоқда. Марказда таҳсил олган 160 нафардан ортиқ ёшлар Япониядаги олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган. Айни дамда ушбу марказнинг 100 нафар ортиқ тарбияланувчилари кунчиқар юртда турли соҳаларда фаолият юритиб келаётганини айтиб ўтиш жоиз.

Конференцияда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов қатнашди.

Конференция якунида Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Тамати ва Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг шартнома имзолаш маросими ўтказилди.

 

Аброр

ДЕҲҚОНОВ.