Фарғона тажрибаси ВОҲА БАНКИРЛАРИ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИ ЎРГАНДИ

Фарғона тажрибаси  ВОҲА БАНКИРЛАРИ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ  ТИЗИМИНИ ЎРГАНДИ

 Ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қашқа-дарё вилояти бош бошқармаси ҳамда 10 та давлат улуши иштирокидаги вилоят банклари раҳбарлари Фарғона вилоятида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида келдилар.

Ташриф давомида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган ишлар  ўрганилди. Хусусан, Марғилон шаҳри, Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Бувайда ва Учкўприк туманларида «маҳаллабай» ишлаш тизимининг дастлабки натижалари сарҳисоб этилди.

— Тадбиркорлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашдик, — дейди АТБ “Асака банк”нинг Қашқадарё вилояти филиали бошқарувчиси Хуршид Эшонқулов. — Ўзаро тажриба алмашиш жараёнида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, ўтган ҳафта Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулло Маманов бошчилигида Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари, молия ва бандлик бош бошқармалари, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси раҳбарлари ҳамда шаҳар-туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларидан иборат делегация “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш борасидаги ишлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида вилоятимизда бўлди.

Фарғона ва Марғилон шаҳарлари, Олтиариқ, Риштон, Бувайда ва Учкўприк туманларида маҳаллаларнинг “ўсиш нуқта”лари, ҳудудларда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар батафсил ўрганилди.

Айни жараёнда маҳаллаларнинг тадбиркорликка ихтисослашувини аниқлаш, оилаларнинг даромад манбаларини ҳамда эҳтиёжини ўрганиш, тадбиркорлик салоҳиятини оширишга қаратилган “йўл харита”ларини ишлаб чиқишда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар ҳудудлар кесимида ўрганилди.

Ўз мухбиримиз.

                 Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.