Афғон уруши ветеранлари тақдирланди

Афғон уруши ветеранлари тақдирланди

Шу йил 15 феврал  куни Фарғона шаҳридаги Хотира майдонида Афғонистон Халқ Демократик Республикаси ҳудудидан Собиқ Иттифоқ Қуролли кучлари чекланган қўшинлари олиб чиқилганининг 32 йиллиги муносабати билан хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Фарғона вилоят бўлими кенгаши аъзолари, вилоят ҳокимлиги, ФарДУ талабалари ҳамда шаҳар ва туманлардан  100 дан ортиқ жангчи-фахрийлар “Мотамсаро она” хайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Фарғона шаҳридаги “Давр” мажмуасида Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг 27 йиллиги ҳамда ҳарбий қисмларнинг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилган санага бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда афғон уруши ветеранларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари, Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси томонидан  кўкрак нишонлари  топширилди.

Тадбир иштирокчиларига концерт дастури намойиш этилди.

Шоҳсанам ЭШМАТОВА.