Хабарингиз борми?

Хабарингиз борми?

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2021 йил 8 февраль куни “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов, Олий Мажлиснинг Қонун-чилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (Эслатиб ўтамиз, ўзгартишдан илгари сайловлар  декабрь ойида  ўтказиларди).

Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (аввал сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

Эндиликда халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.