Экспорт –юрт шаъни

Экспорт –юрт шаъни

ДАНҒАРА ПОМИДОРИ РОССИЯ БОЗОРИДАХАРИДОРГИР

2020 йили Данғара туманида 16,8 миллион доллар

миқдорида саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари

экспорт қилинди.

Инвестиция дастури доирасида тадбиркор Умиджон Хўжамбердиев ташаббуси билан “Real kabel invest” МЧЖда 2 гектар майдонда гидропоника усулида иссиқхона ташкил этилиб, энг замонавий технологиялар ёрдамида маҳсулот етиштириш йўлга қўйилди. Умумий қиймати 14 млрд. 886 млн. сўм бўлган лойиҳа доирасида 45 та доимий ҳамда 20 дан ортиқ мавсумий иш ўринлари яратилди. Иссиқхонада жаҳон бозорида харидоргир маҳсулот етиштирилиб, ўтган йили Россияга 700 минг долларлик помидор экспорт қилинишига эришилди.

— Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экологик жиҳатдан тозалиги, ширин таъми ва дармондориларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради, — дейди иссиқхона агрономи, туркия-лик тажрибали мутахассис Мезгим Женгиз. — Ҳозирги кунда табиий қуёш нурида, очиқ майдонларда ҳам маҳсулот етиштириш устида илмий изланишларни давом эттириб, экспорт географиясини Европа қитъаси бўйлаб кенгайтириш учун маркетинг ишлари олиб борилмоқда.

 

Ботир МАДИЁРОВ.