Газетада босилгандан сўнг…

Газетада босилгандан сўнг…

Муаммолар ижобий ечим топади

“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 5 декабрдаги 97-сонида чоп этилган “Кўнгилдаги оғриқлар” сарлавҳали мақолада Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри саҳнасининг совуқлиги, буюмлар сақланадиган омбор, ёритиш асбоблари, автотранспорт, буюмларни ювиш жиҳозининг йўқлиги, овоз ёзиш студияси, ижод хоналари етишмаслиги каби бир қатор муаммолар ҳақида ёзилган эди. Мазкур мақола юзасидан Марғилон шаҳар ҳокимлигидан жавоб хати келди.

“Мақолада кўтарилган масалалар вилоят маданият бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, мусиқали мақом театри ходимлари вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун 2 мил-лиард 748 миллион сўмлик маблағ керак бўлади. Харажатлар  сметаси ва таклифлар вилоят маданият бошқармасига тақдим этилди. Режалаштирилган ишлар 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилади.

 

Шаҳар ҳокими ўринбосари Т.БЕКНАЗАРОВ”.