Чорак финалчилар маълум

Чорак  финалчилар  маълум

Фарғонада катта футбол байрами давом этмоқда. Кеча жамоалар гуруҳ ўйинларини якунлади ва чорак финал иштирокчилари маълум бўлди.

арғонанинг “Нефтчи” жамоаси “А” гуру-
ҳида ишончли тўп суриб, барча ўйин-ларда ғалаба қозонди. Жамоа сўнгги турда «Андижон-2» дарвозасига 5 марта тўп киритди, 1 тўп ўтказиб юборди.

“В” гуруҳи иштирокчиси “Истиқлол” жамоаси ҳам юз фоизли натижани қайд этди. Анвар Бердиев шогирдлари 3-турда “Навбаҳор-2”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қирғизистоннинг “Нур Баткен” жамоаси “А” гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиб, чорак финалга йўлланма олди. Ушбу жамоа кейинги босқичга чиққан илк хорижий клуб бўлди. Олдинги турда мағлубиятга учраган “Турон” жамоаси гуруҳнинг охирги учрашувида “Ўз Тонг Хонг Ко” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳисобига кейинги босқичга чиқди.

“С” ва “D” гуруҳларидаги учрашувлар ҳам футбол курашлари остида ўтди. Кутилганидек, Суперлига жамоалари “Бунёдкор” ва “Қўқон-1912” пешқадам сифатида вилоят ҳокими кубоги учун курашни давом эттиради. Шундай имкониятга иккинчи ўринни эгаллаган “Навбаҳор-фарм” ва “Бухоро” жамоалари эга бўлди.

Чорак

финалда

 

”Нефтчи” — “Навбаҳор фарм”,

 

“Бунёдкор” — “Нур Баткен”,

 

“Истиқлол” — “Бухоро”,

 

“Қўқон-1912” — “Турон” жамоалари майдонга  тушади.