“Агробанк” АТБ: “ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ

“Агробанк” АТБ:  “ТЕМИР ДАФТАР”ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИЛЯПТИ

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, бу борада юртимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор эзгу ташаббуслар илгари сурилди. Бу вазифаларни амалга оширишда тижорат банклари фаолият кўламини замонавий мезонлар асосида такомиллаштириб, ҳар бир маҳалла, оила кесимида ишлаши кераклиги таъкидланди.

“Агробанк” АТБ филиалларига вилоятимиздаги 455 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бириктирилган. Айни пайтда ушбу МФЙларда 1 млн. 631 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳар бир маҳалла ва оила кесимида олиб борилган ўрганишлар жараёнида ҳудуддаги 18 минг нафардан зиёд инсон “Темир дафтар” рўйхатига киритилди.
2020 йил давомида банкимизга бириктирилган ҳудудда яшовчи, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган 1 минг 182 нафар ҳамюртимиз кредит олиш истагини билдирди. Мутахассисларимиз кўмагида бизнес-лойиҳалар тайёрланиб, уларга 12,2 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.
Ўтган йили банкимиз филиаллари томонидан вилоятда оилавий тадбиркорлик, хусусий ва кичик бизнесни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари доирасида ажратилган кредитлар ҳисобига 9228 та янги иш ўрни яратилди. Бу борада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, уларни муқим даромад манбаига эга бўлишлари учун кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Айни жараёнда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 24 октябрь кунги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам фаолиятимизда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Шу тариқа ўтган йил мобайнида банкимиз филиаллари томонидан шаҳар-туманларда 9186 нафар тадбиркор ва аҳоли вакилларига 250,6 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди ҳамда белгиланган прогноз режаси 141 фоизга бажарилди.
“Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Фермер, деҳқон хў-
жаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш”, “Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-
қувватлаш”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш”, “Yoshlar — kelajagimiz” сингари давлат дастурлари доирасида кредитлар берилди. Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғармаларнинг дас-турлари доирасида ҳам кредитлар ажратилиши таъминлан-япти.
“Агробанк” АТБ жорий йилги муҳим йўналишларни шакллантиришда Мурожаатномада билдирилган эзгу ташаббусларни рўёбга чиқаришни устувор вазифа сифатида белгиламоқда. Бу эса, ўз навбатида, Фарғонада тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусан, аҳолининг давлатимиз кўмагига муҳтож қатламларини аниқ даромад манбаи билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Муроджон АЗИМОВ,
“Агробанк” АТБ Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи.