Last updated on 28.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги геоинновация маркази, Ички ишлар вазирлиги, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Фарғонадаги Театр-концерт саройи майдонида ташкил этилган тадбир қизиқарли бўлди.
Тадбир аввалида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдодлар иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинди.
Файзли оқшомда беш юзга яқин учувчисиз қурилмалар воситасида намойиш қилинган турли шакл ва кўринишлар томошабинлар ҳайратига сабаб бўлди.
— Бундай маънавий-маърифий тадбирлар аҳоли кайфиятини кўтариш, кунни мазмунли ва мароқли ўтказиш имкониятини беради, — дейди фарғоналиқ Анваржон Мирзааҳмедов. – Қизиқарли шоу ёшлар таълим-тарбияси, бўш вақтларни мазмунли ва эсда қоларли ўтказиш, иқтидорли ёшларни танлаш, қўллаб-қувватлашда ўзига хос аҳамиятга эга.
Дронлар шоуси халқимиз қалбига ўзгача руҳ, кайфият бағишлади.
Ҳаётжон Бойбобоев.