Кадастр ходимлари янги бинода иш бошлади

Кадастр ходимлари  янги бинода иш бошлади

Вилоятда ер ҳисобини юритиш ҳамда кўчмас мулк объектларини кадастр ҳисобига олишнинг “маҳаллабай” тизими жорий этилиб, 837 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектлари ялпи хатловдан ўтказилди.

Натижада вилоятдаги 1041 та маҳалла фуқаролар йиғинида 34 минг 135 та кадастр базасида бўлмаган янги кўчмас мулк объектлари аниқланди ва Кадастр агентлигининг маълумотлар базасига киритилди. Шунингдек, 11 минг 130 та кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қайта кўриб чиқилди. Солиқ идоралари билан олиб борилган таҳлил натижасига кўра, бюджетга қўшимча 8 миллиард сўм – 5 миллиард ер ҳамда 3 миллиард сўм мол-мулк солиғи базаси аниқланишига эришилди.
— Янги йил байрами ара-
фасида фойдаланишга топширилган замонавий бино фаолиятимиз самарадорлигини янада яхшилашга хизмат қилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Нодиржон Машрабов. — Бу соҳа ходимлари учун чинакам байрам туҳфаси бўлди.
М. Сулаймонов.
Ш.Қорабоев олган суратлар.