Ислоҳотлар тараққиёт омили

Ислоҳотлар тараққиёт омили

Юртбошимиз Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ер майдонлари тўлиқ хусусий кластер ва кооперацияларга берилгани пахтачиликда ҳосилдорликни бир йилда ўртача 10 фоизга ошириш имконини яратди. Мева-сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500 га яқин кластер ва кооперациялар фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг натижасида, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан, 1 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Вилоятимизда ҳам бу борада самарали ишлар бошлаб юборилган. Қишлоқ хўжалиги йўналишида кадрлар сифатини ошириш ва тармоқ ривожини юксалтириш мақсадида ҳар бир тумандаги кластерларга қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказлари ташкил этиб, 100 дан ортиқ агрохизматлар кўрсатиш, яъни, илғор агротехнология-лар ва услубларини жорий қилиш, сув ресурсларидан самарали, оқилона фойдаланишни таъминлаш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш ҳамда пахтачилик тармоғига юқори малакали хорижий мутахассислар ва агрономларни жалб этишга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ишларни ташкил этишнинг илғор агротехнологиялари ва услубларини жорий қилиш, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларни таъминлайдиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда клас-терлари ташкилотчиларига ушбу майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини томчилатиб суғоришнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий қилиш шарти билан белгиланган тартибда берилади.

Вилоятлар ҳокимликлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари, фермер хўжаликлари билан биргаликда 2019 — 2023 йилларда пахтачиликда, шу жумладан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда замонавий томчилатиб суғориш тизимларини босқичма-босқич жорий этиш дастури ишлаб чиқилади.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишда фермер хўжаликларига кўмаклашади.

тижорат банклари пахта хомашёсини етиштириш жараёнида томчилатиб суғоришнинг илғор тизимларини жорий қилишни молиялаштириш, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига айланма маблағларни тўлдириш учун револьвер кредит линиялари очади.

Инновацион марказлар билан биргаликда ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги илмий тавсиялар ишлаб чиқаради ва амалиётга татбиқ этади.

Пахта-тўқимачилик клас-терлар ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул хо-
димлари учун пахта хом-ашёсини етиштириш ва қайта ишлашни ҳисобга олишни ташкил этиш бўйича бир ҳафта муддатда амалий семинар ташкил қилиш режалаштирилган.

Вилоятимизда мева-сабзавотчилик соҳасини такомиллаштириш, шу жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари экиладиган майдонларни, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини сезиларли ошириш, мазкур тармоқни ривожлантириш учун халқаро молиявий институтларнинг маблағларини фаол жалб этишга йўналтирилган тадбирлар амалга оширил-моқда.

Инновацион марказлар ер-тупроқ, сув, истеъмол товарлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва минерал ўғитларнинг замонавий лаборатория тадқиқотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ кенг қамровда ўтказишни таъминловчи комплекс лаборатория яратиш юзасидан амалий ишларни бошлашлари лозим.

Шунингдек, инновацион марказлар серҳосил уруғлар ва кўчатларнинг янги турлари ва навларини, шу жумладан,  «in-vitro» усули асосида яратувчи-муаллифларни қўшимча моддий рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишлари лозим.

Умуман олганда, янги тузилажак илмий марказлар маҳсулот етказиб бериш шартномалари фуқаролик қонун ҳужжатлари талаблари асосида тузилади, уларда, шу жумладан, маҳсулот нархини ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб аниқлаш, харид қилинадиган маҳсулот учун олдиндан ажратиладиган аванс маблағлари ҳисобига маҳсулот етиштирувчиларни уруғ, кўчат, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, агротехника ва агрокимё хизматлари кўрсатиш, янги инновацион технологияларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатиш назарда тутилади.

 

Ю. ДОДОБОЕВ,

иқтисод фанлари доктори, профессор.