ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲА ВА ЯНГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ

ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲА  ВА ЯНГИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ

Бугунги кунда жамиятимизнинг барча соҳаларида муҳим аҳамият касб этаётган мехатроника ва робототехника йўналиши ишлаб чиқариш, маиший техносферани ривожлантириш, автоматлаштирилган ва роботлаштирилган интеллектуал тизимларни жорий этишга катта таъсир кўрсатмоқда.

Фарғона политехника институти мазкур йўналишларнинг малакали ва рақобатбардош кадрларини тарбиялаш борасида халқаро тажриба тўпламоқда. Олийгоҳда “Ўзбекистонда “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш” халқаро лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётгани бунинг исботидир.

Европанинг “Erasmus+”  дастури томонидан молия-
лаштирилаётган ушбу инно-вацион лойиҳада институт
билан  бирга Греция, Лат-вия, Литва, Португалия сингари давлатларнинг 6 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Андижон машинасозлик институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети филиали, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти илмий жамоатчилиги фаол иштирок этмоқда.

Европа олий таълим муассасаларининг тажрибасидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ва таълим интеграциясининг янги ҳамкорлик шаклини жорий этиш, Ўзбекистон Рес-публикасининг олий таълим муассасаларида янги “Мехатроника ва робототехника” таълим йўналишларини очиш ва мавжудларини модернизация қилиш, Мехатроника ва робототехника соҳасига оид  ўқув дастури, янги авлод ўқув адабиёт ва материалларни чоп этиш ва дастурий таъминотини яратиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, янги ўқув лабораторияларини ташкил этиш унинг асосий мақсадларидир.

Ўтган йили олийгоҳимиз-нинг механика-машинасозлик факультети қошида янги “Мехатроника ва робототехника” таълим йўналиши очилди. Унинг ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқилди. Институт олимлари томонидан иккита ўқув қўлланма, бир нечта илмий мақола  ва тезислар чоп эттирилди. Профессор-ўқитувчилар, талаба ва магистрантлар, мустақил тадқиқотчилар, шунингдек, ушбу йўналишларда иш берувчи ташкилотлар учун конференция ва семинарлар ўтказилди. Институт веб-сайтида ҳам халқаро лойиҳага бағишланган янги саҳифа очилди.

2020-2022 йилларга мўлжалланган мазкур истиқболли лойиҳа мехатроника ва работехника йўналишларининг замонавий кадрларини камолга етказишда самарали хизмат қилади.

Элдор МАЪМУРОВ,

Фарғона

политехника

институти катта ўқитувчиси.