ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИШОНЧИ ВА ЭЪТИБОРИ — ЮКСАК ҚАНОТ

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ИШОНЧИ ВА ЭЪТИБОРИ — ЮКСАК ҚАНОТ

Президентимиз биринчи марта ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида                                            Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этиш, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси ва ёшларга оид бошқа масалалар хусусида бир қатор эзгу ташаббусларни илгари сурди.

Касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали махсус сертификат олган ёшларга Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан 4 фоиз паст ставкада микрокредитлар ажратиш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди. Бу кредитлар 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан берилади.

2020 йил Ўзбекистон ёшлари учун эсда қоларли тарихий йил бўлди. Президентимизнинг ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ёшлар парламенти” ташкил этилди.  Ҳозирги кунда вилоятимизнинг 19 туман-шаҳарларида 24 нафар Ёшлар парламенти аъзолари фаолият олиб бормоқда.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йў-налтирилиши ҳам таъкидланди. Давлатимиз раҳбари ёшлар замонавий илм-фан, юқори технологияларни мукаммал эгаллаши зарурлиги, бунинг учун барча куч ва имкониятлар ишга солинишини айтиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Камалак” болалар ташкилотининг “Йилнинг энг яхши ёшлар етакчиси”, “Камалак” юлдузлари”, “Йил сардори” кўрик-танловлари анъанавий тарзда ташкил этилиши туман-шаҳарларда минглаб иқтидорларни кашф этишда самарали натижа беради.

Юртимизда яратилаётган шарт-шароитлардан фарғоналик ёшлар ҳам унумли фойдаланишига ишонамиз. Зеро, Президент ишончи ва эътибори биз учун улкан қанот!

 

Рисолатхон Мамажонова,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.