САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВДА ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ?

САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВДА ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ?

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев  Марғилон  шаҳридасайловчилар биланучрашди.

Бу ерда коммунал масалалар, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, банк кредитлари олиш, нафақа тайинлаш, уй-жой билан таъминлаш,   йўл,  оқова сув тармоғида юзага келаётган  муаммо ва носозликларни бартараф этиш каби кўплаб масалалар ўртага ташланди.

Табиий газ, электр энергияси етказиб бериш юзасидан билдирилган мурожаатлар ечимига эътибор қаратилди.   Хусусан, “Турват” газ тақсимлаш станциясидан истеъмочиларга янги тармоқ ажратиш учун ”Ўзтрансгаз” АЖдан техник шарт олинди. Электр тармоқлари корхонасига куз-қиш мавсуми давомида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида қўшимча техника ва механизмлар билан таъминлашга  келишилди.

—Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, қадр-қиммати туради, — дейди   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Дониёр Ғаниев. — Муаммолар ва уларнинг ечимларига эътибор қаратдик, таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватладик.

Ёшлар билан учрашувда таълим-тарбия, касб-ҳунар ўрганиш, бандликни таъминлаш каби мавзулар муҳокама этилди.

А. Мансуров,

Ш. Тўхтаматов.