Яшил белбоғли ШАҲАР

Яшил белбоғли ШАҲАР

Кўчат экиб, боғ яратиш, ободлик, саришталик халқимизга хос фазилат.  Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда вилоят ўрмон хўжалиги ташаббуси билан “Яшил белбоғ” лойиҳаси        доирасида кўчат экиш тад-бири бўлиб ўтди.

 

Шу куни Фарғона шаҳридаги “Ўрмончилар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11 гектардан ортиқ  майдонларга  2500 тупдан ортиқ игна баргли арча кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек экилган дарахтларни суғориш, парваришлар ишларига эътибор қаратилди. Келгусида ҳудудда экотуризмни ривожлантириш мақсадида лавандалар экилади.

Кўчат  экиш барча шаҳар ва туманларда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Бу атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, одамларнинг табиатга бўлган муносабатини ўзгартиришга хизмат қилади.

Фотимахон Ўктамова,

Ўзбекистон Экологик партияси вилоят Кенгаши матбуот котиби.