Кўза кунида синди

Кўза кунида синди

Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиш, етиштириш ва истеъмол қилиш инсоннинг ҳаёти, бахти, соғлиғидан мосуво қилади. Афсуски, бу  ҳақиқатни тушуниб етмаган инсонлар орамизда топилади. Шерзод Салаҳиддинов ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилиб, суднинг “қора курси”сида жавоб берди.

Шерзод Салаҳиддинов 2019 йил куз фаслида Марғилон-Ёзёвон йўналишидаги далада ёввойи ҳолда ўсиб ётган наша гиёҳванд-лик ўсимлиги бошоқларини териб олиб, гиёҳвандлик воситаси тайёрлайди, келгусида истеъмол қилиш учун уни қонунга хилоф равишда  сақлаб келган.

2020 йилнинг 21 апрель куни Фарғона шаҳар  ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқ-лаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Фарғона шаҳри, Мотуридий кўчаси, 62-уйда “Пандемия даврида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган карантин қоидалари”ни текшириш юзасидан ўтказилган тадбир давомида ушбу уйнинг 2-хонадонига келган Ш. Са-
лаҳиддинов 0,44 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини ёнида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Судда Шерзод қилмишидан пушаймонлигини айтиб, енгиллик сўради. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди унга қилмишига яраша жазо тайинлади.

 

Бахтиёр ҲАМРАҚУЛОВ,

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят-қидирув бўлими катта тезкор вакили, майор.