Вилоятимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали нишонланди

Вилоятимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали нишонланди

ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ

Бу йил вилоятимизда 9 та пахта-тўқимачилик, 13 та ғаллачилик, 20 та мева-сабзавотчилик ҳамда 2 та чорвачилик кластерлари томонидан маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш, экспорт қилиш борасида қувонарли ютуқларга эришилди.

Пахта етиштиришда кластер усули самараси сифатида соҳага киритилаётган инновацион технология-лар ҳажми 155 фоизга кўпайиб, ҳосилдорлик 3-5 центнерга ошди. Озиқ-овқат хавфсизлиги, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қув-

ватлаш, қўйингки, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида кўплаб истиқ-болли лойиҳалар амалиётга жорий этилди.

— Муҳтарам Президентимизнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган байрам таб-ригида ғаллачилик соҳасида эришган ютуқлари учун Ёзёвон туманидаги “Баҳромбек” фермер хўжалиги, Риштон туманида жойлашган “Қаҳрамон” ғаллачилик кластери ҳамда пахтачилик соҳасида Учкўприк туманидаги “Миржалол Гулистон дурдонаси” фермер хўжалиги ютуқлари алоҳида эътироф этилди, — дейди вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳалимжон Умаров. — Бу вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ходимларининг келгуси ютуқлари учун юксак эътибор ва рағбатдир.

Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали нишонланди. Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Хайрулло Бозоров соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, бу йил эришилган ютуқларни эътироф этди, келгуси йил вазифаларига эътибор қаратди.

Байрамда “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Сув хўжалиги аълочиси”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги хизматлари учун бир гуруҳ илғорлар “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан республикамиз ва вилоятимизнинг таниқли санъат усталари ижросида катта байрам дастури намойиш этилди.

 

Абдужалил БОБОЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ

олган сурат.