Янги тармоқ — янги имкониятлар

Янги тармоқ — янги имкониятлар

Битта қуён 12  килограммдан ортиқ гўшт беради

Бувайда туманидаги “Қўштепа мовий кўллари”  кўп тармоқли фермер  хўжалиги аҳоли дас-турхонига 10 тоннадан ортиқ балиқ, 2 тонна чорва гўшти етказиб берди.

Фермер хўжалигида қуёнчилик тармоғи йўлга қўйилди, 200 бош Белгиянинг “Великан” зотли қуёнлари олиб келинди. Бу қуёнлар маҳаллий шарои-тимизга мослиги, маҳсулдорлиги,  тез кўпайиши билан ажралиб туради. Битта қуён уч ойда етилиб,  12  килограммдан ортиқ парҳез гўшт беради.

— Мавсумда бир тоннадан ортиқ қуён гўшти етиштирамиз, — дейди  фермер Зикрилло Исмоилов. — Бу  аҳоли дас-турхонига арзон ва сифатли парҳез маҳсулотлари етказиб беришда қўл келади.  Бундан ташқари,  қуён мўйналари олиш ва тикиш тармоғи  фаолиятини йўлга қўйишни кўзлаб турибмиз. Натижада ўнлаб янги иш ўринлари яратилади. Шу мақсадда 120 миллион сўм имтиёзли сармоя олдик.

Айни кунда хўжалик фермасида 40 бош   йирик шохли қорамол,  7 гектар балиқ ҳавзасида сазан, оқ амур,  дўнгпешона (толстолоб) балиқлари парваришланмоқда.

Расулжон Камолов.

Шерзод Қорабоев олган сурат.