[:uz]2020 йил 7 декабрь № VI-XXII/116 Фарғона шаҳри
2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссия-сининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
- Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг бўшаб қолган ўринга 2021 йил 10 январь, якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
- 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати сайлови 2021 йил 10 январь, якшанба куни ўтказилсин.
- Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси (Э.Нуралиев) бўшаб қолган ўринга бўлиб ўтадиган сайловни Ўзбекистон Рес-публикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил
26 августдаги 1033-сонли қарор билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин. - Ушбу қарор халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясига юборилсин.
- Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.
Сессия раиси
Т. ХОЛДОРОВ.[:]