Ёнғин хавфсизлиги — ҳамжиҳатликни талаб этади

Ёнғин хавфсизлиги — ҳамжиҳатликни талаб этади

Кунларнинг совиши иссиқликка бўлган эҳтиёжни оширади.  Шу боис, ёнғинга қарши курашишда тарғибот ишларини кучайтириш, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишига эътибор қаратиш, малака ва кўникмаларини ошириш зарур.

Афсуски, айрим фуқароларнинг лоқайдлиги сабаб нохуш ҳолатлар учраб турганидан кўз юмиб бўлмайди.  Данғара туманидаги хонадонлардан бирида ана шундай ҳодиса юз берди. Туман марказий шифохонасидан олинган маълумотга кўра, 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб, шифохонага келтирилган. Маълум бўлишича, яшаш уйида иситиш учун мўлжалланган печкага уланган табиий газ ўчиб қолган, сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланиши оқибатида заҳарланиш  юзага келган.

Таҳлилларга кўра,  айрим кўп қаватли уйлар ва аҳоли хонадонларида газ плитасидан фойдаланиш, мўриларнинг вақтида тозаланмаслиги, тутун йўлларининг ёпиб қўйилиши,  қўлбола иситиш мосламалари, очиқ ҳолдаги кўмир ва ўтин чўғлари (сандал)дан фойдаланиш каби ҳолатлар ис газидан заҳарланишга олиб келмоқда. Газ сўр-ғичлар, резина шланглар ҳамда ностандарт суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш эса ёнғин, чақнашларга сабаб бўлиб қолмоқда.

Уйимиз, ҳаётимиз, соғлигимиз, фарзандларимизнинг хавфсизлигини  таъминлаш учун хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилайлик.

 

А.Акбаров,

Фарғона вилояти ФВБ “Фарғонаазот”АЖ ДЁН инспектори, лейтенант.