НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА КЎМАК

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА КЎМАК

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакати­мизда кучли ижтимоий ҳимоя сиёсатини “Инсон манфаатлари — олий қадрият” деган мезон асосида амалга ошириш белгилаб берилди.

 

Ҳимояга муҳтож кишиларнинг реабилитация техник восита­лари ва протез-ортопедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш фаолиятимизнинг асосий мезонидир. Вилоят тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими томони­дан жорий йилнинг 9 ойи давомида ҳудуддаги ноги­ронлиги бўлган шахсларнинг 306 нафарига ногиронлик аравачалари берилган бўлса, 90 нафари эшитиш мослама­си, 146 нафари қўлтиқтаёқ, 92 нафари ҳасса, 52 нафари эса бошқа турдаги техник во­ситалар билан таъминланди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асо­сан рўйхатга олинган 2878 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, но­гиронлиги бўлган шахсларга туман-шаҳар тиббий-ижти­моий хизматлар шўъбалари томонидан уларнинг яшаш жойида ижтимоий хизмат­лар кўрсатиб келинади. Шундан 359 нафар ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул 15 хил турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, тиббий-гигиеник воситалар билан таъминланмоқда. Фуқароларнинг протез-ор­топедия маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Тошкент “Орто­педия реабилитацияси” ва “Ортопедия маҳсулотлари” корхоналари билан шарт-номалар тузилиб, бугунги кунгача 457 нафар муҳтож фуқаролар 998 дона про­тез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминландилар.

Соғлиқни сақлаш вазирли­ги ҳузуридаги тиббий-ижти­моий хизматлар агентлиги тизимидаги сиҳатгоҳларда ногиронлиги бўлган ва пен­сия ёшидаги шахсларнинг даволанишлари учун кенг имкониятлар яратилгани ҳам уларнинг қувончи ва миннат­дорлигига сабаб бўлмоқда.

Хислатбек МИРЗАЕВ,

Фарғона вилояти тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи.