Урологик касалликлар: ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНАДИМИ?

Урологик касалликлар: ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ СИФАТИ ЯХШИЛАНАДИМИ?

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6 ноябрь куни Президентимиз раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини иш сифатини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят урология марказида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
— Айни пайтда урологик касалликларни аниқлаш ва жарроҳлик амалиёти сифатини яхшилаш бўйича илмий-амалий тажрибалар ҳаётга кенг татбиқ этиляпти, — дейди вилоят урология маркази бош шифокори Нодиржон Маҳмудалиев. — Бу борада марказ мутахассисларини жалб этган ҳолда шаҳар-туманларда тизимли ишларни олиб бориш мақсадида 2021 йил учун “Йўл харита”сиишлаб чиқилди. Белгиланган режа асосида ҳудудларда мунтазам равишда ўқув семинарлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари эндиликда эркакларда учрайдиган касалликларни тиғсиз, лазер орқали жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш режалаштирилган.
Семинар-тренингда шаҳар-туман тиббиёт бирлашмаларида фаолият олиб борувчи шифокорларни қизиқтирган саволларга вилоят урология маркази мутахассислари томонидан жавоб қайтарилди.
Шоҳсанам ЭШМАТОВА.